Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида қандай ҳужжатлар имзоланди
Олий давлатлараро кенгашнинг биринчи мажлиси якунлари бўйича, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар қилди президент матбуот хизмати.

Давлат раҳбарлари Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жомарт Тоқаев Қўшма баёнотни, шунингдек, Олий давлатлараро кенгашнинг 2024-2034 йилларга мўлжалланган стратегик шериклик ва иттифоқчилик дастурини тасдиқлаш ҳамда Ташқи ишлар вазирлари кенгашини ташкил этиш тўғрисидаги қарорларини имзоладилар.
Ташриф доирасида икки томонлама ҳамкорликка қаратилган ҳужжатлар тўплами қабул қилинди. Булар, жумладан:
• Давлат чегараси режими тўғрисидаги ҳукуматлараро битим;
• Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктлари ва халқаро автомобил қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битимларга қўшимчалар киритиш тўғрисидаги баённомалар;
• 2024-2025 йилларда маданий-гуманитар ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро тадбирлар режаси;
• Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
• Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;
• Иқтисодиёт вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик тўғрисида баённома;
• Табиий монополияларни тартибга солиш ва рақобат сиёсати соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги баённомалар;
• Ўзбекистон-Қозоғистон Экспертлар кенгашини таъсис этиш тўғрисида меморандум;
• Ўзбекистон Республикаси Миллатлараро муносабатлар ва дўстлик алоқалари қўмитаси ва Қозоғистон Республикаси Отандастар жамғармаси ўртасида ўзаро англашув тўғрисида битим;
• 2024-2026 йилларда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Остона шаҳар ҳокимлиги ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича амалий ҳаракатлар режаси.






