Тошкентда қоидани қўпол бузган автобус ҳайдовчиси ишдан олинди
Ижтимоий тармоқда Тошкентда 83-cонли автобус ҳайдовчиси йўл қоидасини қўпол равишда бузиб ҳаракатлангани акс этган видео тарқалганди. «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ Матбуот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Қайд этилишича, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ 2-автобус саройи филиали раҳбарияти томонидан текшув ишлари олиб борилган. Текширув якунида қоидани бузган ҳайдовчи билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
«Бундай ҳолатлар яна кузатилмаслиги учун барча ҳайдовчилар билан тушунтириш ишлари ўтказилди», — дейилади хабарда.