Бугун Тошкентнинг қайси туманларида электр энергияси ўчирилиши маълум қилинди
Тошкент шаҳрининг Бектемир ва Учтепа туманларида электр энергияси вақтинчалик узилади, деб хабар бермоқда «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» матбуот хизмати.

Бугун 7 август куни мутахассислар томонидан режалаштирилган таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Шу муносабат билан қуйидаги туманларда электр таъминоти ўчирилади:
• Бектемир тумани, соат 08:00 дан 17:00 гача: «Соҳил», «Мусаффо» ва «Нурли юл» маҳаллалари;
• Учтепа тумани, соат 09:00 дан 17:00 гача: Зарафшон маҳалласи.





