Таэквондочи Светлана Осипова Олимпиадада кумуш медални қўлга киритди
Таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакили Светлана Осипова 2024 йилда Парижда бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида кумуш медални қўлга киритди.

67 килограммдан юқори вазн тоифасида баҳсларда иштирок этаётган ҳамюртимиз финалда франциялик Альтҳеа Лауренга имкониятни бой берди.
Светлана Осипова таэквондо бўйича Олимпия ўйинларида медаль қўлга киритган биринчи ўзбекистонлик аёл спортчи бўлди.





