Тошкент шаҳар ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Тошкент шаҳар ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Алимардон Қаршиев лавозимидан озод этилди.

Алимардон Қаршиев ушбу лавозимда 2019 йилдан буён ишлаб келаётган эди. Ўшанда у шаҳар ҳокимлигининг ташкилий-кадрлар хизмати раҳбари лавозимига ўтказилган Шуҳрат Турдиқулов билан ўрин алмашганди.

Шу билан бирга, кенгаш қарори билан Тошкент шаҳар ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимига Абдулвосид Ҳомитжонов тайинланган.

Янгиликлар