Фарғонада йўл ўртасида овқатланиб, «томоша»кўрсатган эркак жазоланди
Ижтимоий тармоқда бир эркак автомобиль йўлининг ўртасига стол қўйиб, егулик еб ўтиргани видеоси тарқалди.
Фарғона вилояти ИИБ хабарига кўра, мазкур шахсга нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси ва 138-моддалари билан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жарима қўлланилган.
«2 январь куни чорраҳага чиқиб, видеоролик ишладим ва Instagram саҳифамга қўйдим. Видеоролик турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Минг афсусдаман. Бу иш бошқа қайтарилмайди», — дейди ҳуқуқбузар йигит.