Самарқандда «Isuzu» юк машинаси ёниб кетди

Паяриқ туманида «Isuzu» русумли автомашина ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати хабар беради.

Аниқланишича, 5 август куни соат 14:00 тез тиббий ёрдам биносининг ёнида, «Isuzu» русумли юк автомабилида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида туман ФВБга хабар келиб тушган.

Шундан сўнг, воқеа жойига соат 14:05 да 3 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган ва ёнғинни соат 14:30 да тўлиқ ўчиришган.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмагани маълум қилинган. Ҳозирда ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.

Янгиликлар