Ғазода ҳалок бўлган фаластинлик болалар 5300 дан ошди

Ғазо сектори 48 кунлик бомбардимон қилиниши пайтида 5300 дан ортиқ фаластинлик болалар ҳалок бўлди. Бу ҳақда БМТ Болалар жамғармаси (UNICEF) ижрочи директори Кэтрин Рассел маълум қилди.

«Паузадан олдин, 48 кун давом этган бомбардимонда 5300 дан ортиқ фаластинлик болалар ҳалок бўлди, бу кўплаб бедарак йўқолганларни ўз ичига олмайди. Агар зўравонлик шу даражага қайтса, ҳар куни яна юзлаб болалар ҳалок бўлади ва яраланади, деб тахмин қилишимиз мумкин. Етти кун давомида (гуманитар пауза давом этган) бу даҳшатли тушни бошидан кечирган болалар учун умид учқунлари пайдо бўлди. Болалар узоқ муддатли гуманитар сулҳга муҳтож», дейди Рассел UNICEF веб-сайтида чоп этилган баёнотда.

Унинг сўзларига кўра, Фаластин ва Исроилдаги барча болалар тинчликка ва яхши келажакка лойиқ.

Янгиликлар