Ўзбекистонда давлат байроғи тасвирланган иштон кийган эркакни пайқашди

Видеоролик айнан қаерда суратга олингани ҳозирча номаълум.

Ўзбек Telegram-каналларида кўплаб фойдаланувчиларнинг эътиборини тортган видеоролик тарқалди. Видеода давлат байроғи тасвирланган иштонда юрган йигитни кўриш мумкин.

Манбаларда ёзишларича, шу тарзда эркак давлат тимсолларига нисбатан ҳурматсизлик қилган.

Бундан ташқари, фойдаланувчилар «Давлат байроғи ҳақида»ги моддани ҳам ёдга олишди, унга кўра, давлат байроғини акс эттирувчи тасвирлар тижорат мақсадларида ишлаб чиқарилаётган ёки сотилаётган товарларни реклама қилиш учун қўлланилиши мумкин эмас.

Янгиликлар