Тошкент вилояти Бекобод туманига янги ҳоким тайинланди
Дўсбеков Шуҳрат Бегимқулович Халқ депутатлари Тошкент вилояти Бекобод тумани Кенгашининг қарори билан туман ҳокими этиб тайинланди.
Шуҳрат Дўсбеков фаолияти давомида Тошкент вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи, Бекобод тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимларида ишлаган.
У тайинловга қадар Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Тошкент вилояти Кенгаши раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.