Пойтахтдаги «Дўстлик» боғида қозоғистонлик қурувчилар кўчат ўтқазди
Ўтган дам олиш кунлари Тошкентда Breathe Tashkent кўнгиллилар ташкилоти томонидан BI Group компанияси ходимлари билан ҳамкорликда ташкил этилган биринчи BI Green акцияси бўлиб ўтди.
Тадбир ўтказилган жой шаҳардаги (собиқ «Бобур» боғи номи билан аталган) тарихий боғларидан бири бўлган «Дўстлик» боғи танланди.
«BI Green акцияси кўп йиллардан бери компаниямизнинг ташриф қоғозига айланган,уни Қозоғистонда яхши танишади. Бу ғурурли анъана биз қаерда ишласак ҳамиша биз билан бирга бўлади. Тошкентдалигимизнинг илк кунлариданоқ жамоамиз шаҳарликлар атроф-муҳитга, яшил ҳудудларга қандай ғайрат ва ғамхўрлик билан муносабатда бўлишларини кўриб, ўзларида хам шаҳарни кўкаламзорлаштиришга ҳисса қўшиш эҳтиёжини сезишди.
Биз «Нафас ол,Тошкент» кўнгиллилар ташкилоти билан ҳамкорликни бошлаганимиздан жуда хурсандмиз.Ташкилот жамоаси бизни ободонлаштиришга муҳтож, келажакда дарахтларга ғамхўрлик қилинадиган жойларни кўрсатиб боради. «Биз шаҳарни ривожлантириш ва яшил ҳудудни кўпайтиришга ёрдам бера олганимиздан хурсандмиз», — деди BI Ташкент менежменти директори Даурен Айдарбеков.
Тадбир давомида истироҳат боғига 200 тупга яқин дарахт кўчатлари экилди. Компания шу каби тадбирларни Тошкентнинг турли ҳудудларида кўпроқ ўтказишни режалаштирган.
BI Group’нинг бу ноёб ташаббуси 2019 йилда вужудга келган. Бугунги кунда компания штатида профессионал дендрологлар фаолият юритаётган бўлиб,улар турли иқлим ва ландшафт шароитлари учун дарахтлар ва буталарни диққат билан танлашади хамда ўсимликларни парвариш қилишнинг оптимал тизимини ишлаб чиқишади. Ҳар йили BI Green кампаниясида 2000 га яқин қозоғистонлик аҳоли иштирок этади. Шу вақт ичида мамлакатимизнинг турли шаҳарларида 86 мингдан ортиқ кўчат экилди.
Реклама ҳуқуқи асосида.