Самарқандда имтиҳонни ижобий ҳал қилиб бериш эвазига талабадан пора олган декан ўринбосари ушланди

Самарқандда талабадан 500 АҚШ доллари сўраган декан ўринбосари ушланди. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар берди.

Хабарга кўра, Самарқанд давлат университети Санъатшунослик факультети декани ўринбосари Ш.П. ушбу факультетнинг 1-босқич талабаси Ш.И.нинг психология фанидан оралиқ назорати имтиҳонини ижобий ҳал қилиши ва уни якуний имтиҳонга киритиши эвазига 500 АҚШ доллари олмоқчи бўлган.

Қайд этилишича, 30 март куни соат 16:00да декани ўринбосари пулларни тадбир иштирокчиси Б.Б.дан олган вақтида ушланган.

Шунингдек, ҳолат юзасидан фуқаро Ш.П.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми «в» банди (фирибгарлик, яъни хизмат мавқеидан фойдаланиб содир этилган бўлса) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар