Ўзбекистонда 1 апрель куни қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди

«Ўзгидромет» 1 апрель куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Тошкентда ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-5, кундузи 16-18 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 1-6, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси  3-8, кундузи  16-21 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан сониясига  7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси  0-5, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси  3-8, кундузи 18-23 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси  0-5, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлади,  ёғингарчилик бўлмайди. Хавфли қор уюмлари бўлиши мумкин. Шарқдан сониясига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Янгиликлар