Самарқандда наркокурьер талаба 14 йилга қамалди

Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида наркокурерга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2023 йил октабрь ойида Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти талабаси Тожикистон фуқароси Санчо билан танишган. Санчо айбланувчи билан WhatsApp орқали боғланиб, гиёҳванд моддаларни кўрсатилган манзилга етказиб беришни айтди.‏

«Унга ўқишим, контракт тўлашим кераклигини айтгандим. У менга ёрдам беришини айтди. Қўнғироқ қилганда, ўзиз олиб бориб берсангиз ҳам бўларди-ку, ноқонуний нарса йўқми, деб сўрадим. У эса менга йўқ деганди»,- дейди судланувчи йигит.

Аниқлик киритилишича, талабага ёрдам учун 1 минг доллар тўлаш ваъда қилинган. Талаба дарахт тагига яширган ҳолда гиёҳванд моддаларни олаётган ҳолда ушланган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари жами 5 кг «опий»ни мусодара қилди.

Унга кўра, судланувчи йигитга нисбатан ЖКнинг 59-моддасида белгиланган  жазоларни қисман қўшиш йўли билан 14 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. 

 

Янгиликлар