Aндижонда коронавирусга чалинганлар сони 1000 кишидан ошди

Aндижон вилоятида 1 август соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 22 кишига ошиб, 1017 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг барчаси профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Aйни пайтга қадар Тошкент вилоятида 184 нафар, Тошкент шаҳрида 170 нафар, Бухоро вилоятида 62 нафар, Aндижон вилоятида 32 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 4 нафар — жами 452 нафар бемор тузалган.

Aввалроқ Aндижонда коронавирусга чалинган 41 нафар бемор соғайгани ҳақда хабар берилганди. Таъкидланишича, вилоятда шу пайтга қадар 862 нафар фуқаролар тузалган бўлиб, соғайиш кўрсаткичи 86 фоизни ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 24 569 нафарни ташкил этган. Aйни пайтга қадар 14 916 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайган. Ҳозирда 9508 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Янгиликлар