Фарғонада яна 13 кишида коронавирус қайд этилди

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1 август соат 10:00 ҳолатига кўра, 24 304 (+295) нафарни ташкил этмоқда.

Шулардан 13 нафари Фарғона вилоятига тўғри келмоқда.

Вилоятда жами касалланганлар сони 264 тага етди. Соғайганлар 242 нафар, ўлим ҳолатлари эса битта.

Янги касалланиш ҳолатларининг барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда мамлакатда 14 464 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (59 фоиз) соғайган.

Ҳозирда 9697 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 594 нафари оғир, 197 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Янгиликлар