Андижон шаҳрида учта 5 қаватли уй қурилиши бошланди (фото)

Андижон шаҳрининг 3-кичик даҳасида учта 5 қаватли уй қурилиши бошланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг топшириғига асосан, Андижон шаҳрининг 3-кичик даҳасида шаҳар ҳокимлиги, вилоят ташкилотлари ва мутасадди ташкилотлар иштирокида фуқароларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилган. Шунингдек, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари олиб борилган.

Фото: Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Ўрганиш натижасида ушбу ҳудуднинг 130 нафар фуқароси уй-жойга муҳтожлиги аниқланган. Мутасадди ташкилотларнинг таклиф ва тавсиясига асосан, 5 қаватли 3 та уй қурилиш ишлари бошланган. 1 ноябрь куни шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаров Андижон шаҳрининг 3-кичик даҳасида уй-жойга муҳтожлиги бор фуқаролар билан учрашган.

Фото: Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Қурувчи ташкилотлар кўп қаватли уйлар лойиҳаси билан фуқароларни таништирган. Аҳоли ва тадбиркорлар билан олиб борилган суҳбатдан кейин қурилиш ишларига рухсат берилган. Қурилиш ишларини бошлашдан аввал жонлиқ сўйилиб эҳсон қилинган.

Фото: Андижон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Аввалроқ Ўзбекистонда аҳолини уй-жой билан таъминлаш даражасининг энг паст кўрсаткичи Aндижонда қайд этилганди. Шунингдек, Бухорода 900 дан ортиқ фуқарога уй-жой олиш учун субсидиялар ажратилгани, Фарғонада эса уй-жойга муҳтож журналистларга уй қуриб берилиши маълум қилинганди.

Янгиликлар