Ўзбекистонда аҳолини уй-жой билан таъминланиш даражасининг энг паст кўрсаткичи Aндижонда қайд этилди
Ўзбекистонда бир кишига тўғри келадиган уй-жой билан таъминланиш даражасининг энг паст кўрсаткичи 10,3 квадрат метрни ташкил этиб, бу рақамлар Aндижон вилоятида қайд этилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар қилди.
Хабарга кўра, республикада ўртача бир кишига тўғри келадиган уй-жойларнинг умумий майдони 2011 йилнинг 1 январига нисбатан 15 квадрат метрдан 16 квадрат метрга, яъни, 1 квадрат метрга кўпайган. Маълум қилинишича, мамалакатда бир кишига тўғри келадиган уй-жой билан таъминланиш даражасининг энг юқори кўрсаткичи 24,5 квадрат метрни ташкил этиб, Хоразм вилоятида, энг кичик кўрсаткичи эса 10,3 квадрат метрни ташкил этиб, Aндижон вилоятларида қайд этилмоқда.
Аввалроқ Андижонда 2020 йилнинг I ярим йиллигида ЯҲМнинг ижобий ўсиш суръатлари қайд этилгани ҳамда Ўзбекистондаги энг кўп автомобиллар қайси ҳудудларга тўғри келиши маълум қилингани ҳақда хабар қилинган.
Шунингдек, Андижонда сўнгги 9 ойда қанча ажрим ҳолати кузатилгани, Андижон январь—сентябрь ойларида 184 минг долларлик мебель, 2,8 миллион долларлик қовун ҳамда ўтган 8 ой мобайнида 90 миллион долларлик кийим-кечак экспорт қилгани маълум қилинганди.