Хитой космик кемаси Ойга қўнишга тайёргарликни бошлади

Хитойнинг «Чанъэ-5» космик кемаси қўниш модули орбитал комплексдан ажралиб, Ойга қўнишга тайёргарликни бошлади, деб хабар берди Хитой Миллий космик бошқармаси (CNSA) сайти.

Фото: «Global Look Press»

Маълум қилинишича, орбитал модулдан ажралиб чиқиш Пекин вақти билан 30 ноябрь, душанба куни соат 4:40 да (Тошкент вақти билан эса 01:40 да) содир бўлган. Орбитер, қайта кириш капсуласи билан бирга, ой орбитасида қолдирилади.

«CGTN» телеканали хабарига кўра, қўнувчи жисм уч кун ичида Ой юзасига тушиши керак. Ерга қайтгандан сўнг у тахминан 2 метр чуқурликдаги намуналарни йиғади. Ҳаммаси бўлиб, тахминан 2 килограмм намуналар йиғиш режалаштирилган. Учиш модули контейнерга қўйилган тупроқ намуналарини орбитага етказиб беради, шундан сўнг қайтарилган капсула улар билан бирга Ерга қайтарилади.

Аввалроқ, 24 ноябрь куни, Хитой Венчан космодромидан «Чанъэ-5» космик кемаси билан «Чанчжэн-5» ракетасини учирган эди. Бир неча кундан ўтиб, «Чанъэ-5» Ой орбитасига чиққани маълум қилинган. Таъкидланишича, агар режа муваффақиятли бажарилса, Хитой сўнгги 44 йил ичида Ернинг сунъий йўлдоши юзасидан тупроқ намуналарини етказиб берган биринчи мамлакат бўлади.

Янгиликлар