Ўзбекистонлик жаҳон чемпиони антидопинг қоидабузарлиги учун 4 йилга дисквалификация қилинди

Ўзбекистонлик белбоғли кураш устаси М.Кимсанбоев 2019 йилда Чунжу шаҳрида (Ж.Корея) бўлиб ўтган Жанговар яккакураш спорт турлари бўйича Жаҳон Чемпионати олтин медали совриндори антидопинг қоидабузарлиги учун 4 йилга дисквалификация қилинди. Бу ҳақда ITA Ҳалқаро тестлаш агентлиги ҳабар берди.

Фото: AFP

Таъкидланишича,  мусобақа давомида спортчидан олинган допинг-синамасида анаболик стероидлар гуруҳига мансуб «кленбутерол» тақиқланган модда аниқланган. Дисквалификация муддати 2020 йил 7 февралдан бошлаб 2024 йил 6 февралга қадар давом этади.

Шу билан бирга, М.Кимсанбоевга берилган медал ҳамда рейтинг баллари олиб қўйилади.

Аввалроқ, Хитой 2022 йил Пекиндаги Олимпиада пандемияга қарамай режага мувофиқ ва тўлиқ ҳажмда ўтказилишини ҳақида хабар қилинган эди.

Янгиликлар