Хитой 2022 йил Пекиндаги Олимпиада пандемияга қарамай режага мувофиқ ва тўлиқ ҳажмда ўтказилишини хабар қилди

Хитой ҳукумати Пекин қишки Олимпиадасини 2022 йилда тасдиқланган режаларга мувофиқ ўтказмоқчи. Янги коронавирус пандемиясига қарамай, барча тадбирлар бўлиб ўтиши кераклиги айтилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Фото: marifat.uz

«Шуни таъкидлашни истардимки, Хитой биринчи навбатда пандемияни тўхтатиш ва иқтисодиётни тиклашга, қишки Олимпия ўйинлари учун қулай шароитлар яратишга эътибор қаратди. Биз унинг ёрқин бўлишига ишонамиз. Бундан ташқари, барча режалаштирилган спорт тадбирларининг ўтказилишини таъминлаш учун фаол ҳаракатларни амалга оширмоқдамиз», – деди Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили Ван Венбин.

Шу билан бирга, Хитойнинг ўйинларга тайёргарлиги халқаро ҳамжамият, шу жумладан, Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) томонидан маъқулланиб, қўллаб-қувватланган.