Тошкентда пенсия ва нафақа пулларини ўзлаштирган ходим қўлга тушди

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида фуқароларнинг пенсия ва нафақа пулларини ўзлаштирган сайёр касса назоратчиси фош этилди. Бу ҳақда Tez Newsʼга Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Айтилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлимига АТ «Халқ банки» Мирзо Улуғбек филиалидан мурожаат келиб тушган. Мурожаат асосида ўтказилган терговга қадар текширувда филиалнинг сайёр касса ҳисобчи-назоратчиси Т.Т. 2020 йил сентябридан жорий йил январга қадар бўлган даврда ўзига ишониб топширилган 170 млн сўм пенсия ва нафақа пулларини эгаларига тарқатмасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

«Ҳолат юзасидан Т.Т. га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», – дейилади хабарда.

Мавзуга доир:  Ўзбекистонда 2020 йилда амалдорларнинг давлатга етгазган зарар миқдори очиқланди

Янгиликлар