Ўзбекистонда 2020 йилда амалдорларнинг давлатга етгазган зарар миқдори очиқланди
Ўзбекистонда 2020 йил давомида мансабдор шахсларнинг жиноятлари оқибатида давлатга 500,1 миллиард сўм миқдорида моддий зарар етказилган бўлиб, тергов жараёнида ушбу зарарнинг 355,7 миллиард сўми ундирилган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.
Хабар қилинишича, республика бўйича жами 1 148 та жиноят иши бўйича 1 723 нафар мансабдор шахслар жиноий жавобгарликка тортилган. Жиноий жавобгарликка тортилган мансабдор шахсларнинг 9 нафари республика, 45 нафари вилоят ва 1 669 нафари туман-шаҳар миқёсидаги вазирлик, идора ва ташкилотларда фаолият юритган.
Шунингдек, мансабдор шахсларнинг 835 нафари ўзганинг мулкини ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилиш, 227 нафари фирибгарликни содир этган. 132 нафари пора олиш (бериш) ва пора олиш-беришда воситачилик қилиш, 58 нафари мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш, 31 нафари мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, 25 нафари мансабга совуққонлик билан қараш, 16 нафари мансаб сохтакорлиги ва 399 нафари бошқа жиноятларни содир этишган.
Мавзуга доир:
Аввалроқ Ўзбекистонда Президент ва бош вазирга ҳам йил давомида ишлаб топган пули ҳақида ҳисобот топшириш мажбурияти юклатилиши мумкинлиги маълум қилинган.