Тошкентда болани куч билан машинасига тиққан ЙПҲ ходими жазоланди

Куни-кеча ижтимоий тармоқларда болага нисбатан қўпол муомала қилингани акс этган видеоролик тарқалди. ЙПХ ходимлари мактаб ўқувчисини куч билан машинага миндиришган.

Болалар омбудсмани офисида хабар беришларича, ҳодиса ўтган йилнинг 22-декабрь куни Тошкентнинг Чилонзор туманида содир бўлган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари Ш.М. ва А.О. 12 ёшли болада пиротехника топиб олиб, унга қўпол муносабат қилишган.

«Бола боши билан урилиб, кучли эмоционал қўрқув ҳолатига тушган», – дейилмоқда хабарда.

ЙПХ ходимларига нисбатан хизмат текшируви ўтказилиб, интизомий жазо қўлланилди.

Болалар омбудсмани илтимосига кўра, Тошкент прокуратураси ушбу ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш масаласини ўрганмоқда.

Янгиликлар