Андижонда 20 ёшли йигит ҳужжатларсиз бировнинг машинасида қарама-қарши йўл кесмасида ҳаракатланди

Ижтимоий тармоқларда Tracker автомобили қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонга чиқиб ҳаракатлангани тасвирланган видеоролик тарқалди. Вазиятга Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати изоҳ берди.

Идоранинг сўзларига кўра, автомобиль 38 ёшли фуқарога тегишли. Унинг ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган 20 ёшли жияни машинани рухсатсиз олган.

Ҳуқуқ-тартибот зодимлари ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-5-моддаси иккинчи қисми (Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг халақит бериши ёки авария ҳолатини юзага келтириши, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиши) ва 135-моддаси иккинчи қисми (Йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг транспорт воситаларини бошқариши) бўйича маъмурий баённома расмийлаштиришди.

Автомобиль вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди.

 

Янгиликлар