Фарғона ва Наманган вилоятларини боғловчи йўл ёпилмаганлиги маълум қилинди

Фарғона ва Наманган вилоятларини боғловчи асосий йўл ёпилмаганлиги маълум қилинди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълумотларга кўра, ижтимоий тармоқларда Фарғонага бориш учун асосий йўл бўлган Улуғнор туманидан ўтган катта йўл ёпиқлиги ҳақида хабар тарқатилган.

Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, Фарғона ва Наманган вилоятларини боғлаб турувчи магистрал йўл очиқ. Мазкур йўлда ҳеч қандай тўсиқ қўйилмаган. Шунингдек, автотранспорт воситаларига ҳам ҳеч қандай чеклов мавжуд эмас.

Аввалроқ Ўзбекистон тумани марказидаги айрим йўллар 28 сентябрдан ёпилгани ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар