Ўзбекистон тумани марказидаги айрим йўллар 28 сентябрдан ёпилди

Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани марказидаги айрим йўллар 28 сентябрдан ёпилгани маълум қилинди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Ўзбекистон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, Ўзбекистон туманидаги 4К-923 Яйпан—Рапқон—Бешариқ—Чилмахрам йўлининг 0-5 километрлар оралиғида, яъни Яйпан шаҳар Зиёкор кўчасидан, «Зиё—Нурсух» МФЙнинг Зиё кўчалари бўйлаб жами 5 километр масофада таъмирлаш ишлари олиб бориляпти.

Йўл таъмирлаш ишлари сабабли 28 сентябрдан 1 октябрь кунигача Яйпан шаҳар Зиёкор кўчаси ва Ибн Сино кўчаларининг айрим қисмлари ёпилади. Яъни Яйпан шаҳар Зиёкор кўчасининг туман ҳокимлиги биноси жойлашган қисмидан Ибн Сино кўчасида жойлашган автошоҳбекатигача йўллар беркитилади.

Шунингдек, Ибн Сино кўчасида жойлашган автошоҳбекатдан «Собир Яйпан савдо» МЧЖ гача бўлган қисми (хусусан, марказий Деҳқон бозорининг олди қисми туташган кўча) ёпилади.

Аввалроқ Избоскандаги маҳалланинг 1,2 километр йўлига шағал ётқизилгани, Марғилонда йўл белгисининг нотўғри қўйилгани айтилган мақола юзасидан расмий муносабат билдирилгани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар