Қувада карантин даврида қўйилган бетон тўсиқлар олиб ташланди (фото)
Фарғона вилоятини Андижон вилояти билан боғловчи Қува–Асака, Шаҳрихон–Қува, Марҳамат-Қува йўли 26 сентябрдан бошлаб очилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Маълум қилинишича, карантин даврида бетон тўсиқлар билан ёпиб қўйилган бу йўллар чекловлар юмшатилган бўлса-да, очилмай келган. Ортиқча оворагарчиликлар аҳолининг эътирозларга сабаб бўлган.
Ижтимоий тармоқларда ҳам мазкур мавзу кўтарилган бўлиб, вилоят ҳокимлиги томонидан йўллар таъмирланаётганлиги билдирилган.
Аввалроқ Қувада карантин зонасидаги бемор Президентга видеомурожаат қилгани ҳақида хабар берилганди.