Қувада карантин зонасидаги бемор Президентга видеомурожаат қилди (видео)

Фарғона вилояти Қува туманида карантин зонасидаги бемор Президентга ёрдам сўраб видеомурожаат йўллади. Бу ҳақида «Human.uz» хабар берди.

Хабарга кўра, 10 кундан бери карантин ҳудудидаги бемор видеомурожаатида кислород берилишини сўраган.

«Шифохона ходимларига менинг ҳеч қандай ёмонлигим ҳам, эътирозим ҳам йўқ. Лекин ўз ишини вақтида қилишсин, илтимос. Бунақада ўлганлар ниҳоятда кўпайиб кетади. Ҳозир фақат кислород керак. Кислородга ёрдам беринг, пошшойим. Бундай шароитда қандай бўлади. Бу ерда ҳеч қандай кислород йўқ. Мана бу ака кислородга муҳтож ётибди, мана. 20 кун бўлди аёлини қўйганлар. Ўзи оғир аҳволда.

Ҳеч кимни ёмон демайман. Раҳмат докторларимизга. Қарашяпти вақтида. Уколларимизни қиляпти. Дориларимизни беряпти. Йўғига биз ҳам ёрдам берамиз. Қараб турармидик. Лекин кислород билан инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолса бўларкан. Лекин шу кислород билан шуғулланадиган масъул шахслар ‘бизда кислород йўқ. Бизга бермаган’, деб аччиқ қилиб эшикни қарсиллатиб ёпиб кетяпти. Мен ўн кундан бери шу ердаман. Ўзимнинг ёнимдан ҳам пул кетяпти, ‘больница’дан ҳам дорилар беришяпти. Аммо кислород етказиб беришолмаяпти. Тўғри тушунинг бизни. Ўн кундан бери нафас етишмовчилиги билан келиб 4 киши ўлганини ўз кўзларим билан кўрдим. У оилаларда ҳозир мотам», — дейди оғир аҳволда ётган бемор.

Аввалроқ Aндижонда ИИБ ходимлари спортчи талабани калтаклагани ҳақидаги видео юзасидан баёнот берилгани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар