Ромитанда ҳоким томонидан эҳтиёжманд оилаларга қорамол ҳамда қўй тарқатилди

Бухоро вилояти Ромитан туман ҳокими эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда моддий-маънавий ёрдам бериш мақсадида фуқароларга қорамол ҳамда қўй тарқатди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: Ромитан туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, туман ҳокими Тоҳиров Хуршид бошчилигидаги сектор раҳбарлари эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш учун чорва молларини тарқатган. Хайрия ишлари давомида битта оилага 4 та қўй, яна бир оилага эса битта соғин сигир берилган. Бу эса кам таъминланган оилаларнинг уйда чорва билан машғул бўлган ҳолда, вақти келганда эса чорва орқали даромадга эга бўлишига имкон беради.

Фото: Ромитан туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Ромитан туманида кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш, муҳтож оилаларга ижтимоий, моддий-маънавий ёрдам бериш бўйича ишлар давом этмоқда.

Фото: Ромитан туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Aввалроқ Вобкентдаги айрим маҳаллаларда яшайдиган ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга бир марталик озиқ-овқат етказилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар