Вобкентдаги айрим маҳаллаларда яшайдиган ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга бир марталик озиқ-овқат етказилди (фото)

Бухоро вилояти Вобкент туманида 1 октябрь, пайшанба куни айрим маҳаллаларда яшайдиган ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга бир марталик озиқ-овқат етказиб берилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Вобкент туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, 1 октябрь куни эрта тонгдан 3-сектор раҳбари ҳудуддаги пахта далаларида бўлиб, теримчиларни отряд усулида шаклланганлигини, теримчилар учун яратилган шарт-шароитлар, уч маҳал иссиқ овқат, қайнатилган сув ва бошқа масалаларни ўрганган. Маҳалла раислари ва отряд раҳбарларига «темир дафтар»га киритилган ишсиз фуқароларни янада кўпроқ жалб қилиш, вояга етмаганларни пахта даласида бўлишига йўл қўймаслик, мажбурий меҳнатнинг олдини олиш бўйича мутасадди раҳбарларга тегишли топшириқлар берган.

Фото: Вобкент туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Шунингдек, хабарда айтилишича, туман ИИБ ходимлари туманда режа асосида «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси» куни тадбирларини ўтказган. Бунда асосан ходимлар профилактик тадбирларни манзилли амалга оширган.

Фото: Вобкент туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, туман ИИБ бошлиғининг ўринбосари, туман ИИБ «Фахрийлар кенгаши» раиси истеъфодаги майор билан биргаликда устоз ва мураббийлар байрами муносабати билан туманда яшайдиган, вилоят ИИБларида кўп йиллар хизмат қилган, истеъфодаги фахрийлар холидан ҳамда уларнинг оилаларидан хабар олган ва уларни бугунги байрам билан табриклаб, совға салом улашган.

Фото: Вобкент туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Таъкидланишича, 3-сектор ҳудудидаги «Қатаған», «Диёр», «Халач» ва «Паноб» маҳаллаларида яшайдиган ногирон, ёлғиз, боқувчисини йўқотган ва касалларнинг холидан хабар олиниб, бир марталик озиқ-овқат махсулотлари етказиб берилди.

Фото: Вобкент туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Аввалроқ Қўрғонтепада «темир дафтар»га киритилган оилаларнинг вояга етмаган фарзандларига 1,5 миллиард сўмдан ортиқ моддий ёрдам тарқатилгани ва Жарқўрғонда «темир дафтар»га киритилган оилалар учун 5 мингта иссиқхона қуриб берилиши ҳақида хабар берилган эди.

Кейинчалик Пайариқда 10 дан ортиқ оилага бройлер жўжалари тарқатилгани ҳамда Шофиркондаги 1370 та оила «темир дафтар»дан чиқарилгани маълум қилинди.

Янгиликлар