Ургутда салкам 3,5 млрд сўмга қурилган хусусий боғча фойдаланишга топширилди

Самарқанд вилояти Ургут туманида давлат хусусий шериклигида 3 миллиард 486 миллион сўмга қурилган хусусий боғча фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати «Tez News»га хабар қилди.

Фото: Ургут туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, мазкур боғча вилоят ҳокими ташаббуси билан туманнинг 1-сектор ҳудудидаги «Уроқбойжар» маҳалласида қурилган. Маълум қилинишича, мазкур муассаса 150 нафар ўғил-қизни ўз бағрига олади.
Buy Valium

Фото: Ургут туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, ушбу янги давлат шерикчилиги асосидаги Мактабгача таълим муассасасини қуриш ва жиҳозлаш мақсадида тижорат банкининг қўллаб-қувватлаши билан 3 миллиард 486 миллион сўм маблағ сарфланган.

Фото: Ургут туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Таъкидланишича, иншоотда фаолият юритадиган 6 та ёш гуруҳидаги болажонлар учун машғулот ва ўйин хоналари, ошхона, мусиқа зали, услубхона, руҳшунос, жисмоний тарбия йўриқчиси хоналари алоҳида жиҳозланган. Шунингдек, ўйин майдончалари, ихчам айвонлар атрофида болаларнинг севимли мультфильмлари қаҳрамонлари тасвири, ўзига хос эртаклар олами яратилган.
Buy Adipex Online From Mexico

Фото: Ургут туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Аввалроқ Нурободда янги мактаб филиали ва Иштихонда 100 ўринли янги боғча фойдаланишга топширилгани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Жондорда 4 миллиард сўмдан ортиқ пулга болалар-ўсмирлар спорт мактаби қурилгани ҳамда Ромитанда 210 ўринли янги мактаб биноси фойдаланишга топширилгани маълум қилинди.

Янгиликлар