Наманган шаҳридаги бешта маҳаллага электр тармоғини яхшилаш мақсадида 6 та трансформатор ўрнатилди

Наманган шаҳридаги 5 та маҳаллага электр тармоғини яхшилаш мақсадида 6 та трансформатор ўрнатилиб, янги тармоқлар тортилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, шаҳарнинг 1-сектор ҳудудидаги «Қуйи Ровустон», «Ирвадон» маҳаллаларида 800 метрли ҳудудга 0,4 киловаттли тармоқ тортилган. «Қуйи Ровустон» маҳалласида 400 киловаттли 1 дона, «Ирвадон» маҳалласининг Боғ кўчасида 1 дона СКТП-250 киловаттли трансформатор ўрнатилган. Шунингдек, 6 киловаттли 400 метр тармоқ, 0,4 киловаттли 1,5 километр тармоқ қурилган. Ушбу маҳаллада 500 метрга 10 киловаттли тармоқ, 0,4 киловаттли тармоқ 2 километр ҳудудга тортиб ўрнатилган. Маҳалланинг Улуғбек кўчасида ТП-147 га бир дона КТПМ-160 киловаттли трансформатор ўрнатилган, 800 метр ҳудудга 0,4 киловаттли тармоқ қурилган.

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Таъкидланишича, «Давлатобод» маҳалласида ҳам шу каби ишлар олиб борилган. Маҳалладаги 15, 16, 17, 18, 19-уйлар оралиғига бир дона ГКТП-250 киловатт потстанция ўрнатилган ҳамда 150 метрга 6 киловатли тармоқ, 0,4 киловаттли кабель тармоғи 590 метр масофага тортилган. Шунингдек, маҳалланинг 10, 12, 13, 14-уйлари оралиғида 0,4 киловаттли кабель тармоғи 870 метр ҳудудда монтаж ишлари бажарилган. Қайд этилишича, «Янгиобод» маҳалласида ҳам бир дона ГКТП-250 киловаттли трасформатор ўрнатилган, 0,4 киловаттли тармоқ 1,5 километр масофага тортилган. Шунингдек, «Гулшан» ва «Орзу» маҳалларида ҳам бир донадан СКТП-250 киловатт, ГКТП-250 киловатт трансформаторлар ўрнатилган.

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Aввалроқ Косонсойдаги маҳаллага қуввати 250 кВA бўлган трансфарматорлар пункти ўрнатилгани ҳамда Наманганнинг 5 та туманидаги электростанцияларда таъмирлаш ишлари олиб борилгани ҳақида хабар қилинганди.