Кўзойнакни рад этиш, шох парданинг қуриши — кўз оғриганда нима қилиш керак?

Иш жараёнида сиз ҳам бот-бот кўзингиз оғриганини ҳис қиласизми, кўзингиз қуриб, ачишаётгандек туйиладими? Кўз оғриғи нима сабабдан келиб чиқади? Бундай пайтда нима қилиш мумкин? Қуйида ушбу саволларга жавоб топасиз.

Фото: «American academy of ophtalmology»

Кўз мушакларига тушадиган босим. Эҳтимол, сиз ноутбук ёки смартфон экранига жуда узоқ ва фаол қарайсиз, қоғозлар билан жуда эҳтиёткорлик билан ишлайсиз ёки кўзингизни узоқдаги нарсага қарашингизга тўғри келади. Бундай ҳолда, кўзнинг иши учун масъул бўлган мушаклар зўриқиб ишлайди. Уларда сут кислотаси тўпланиб қолади ва бу оғриққа айланади.

Кўзлар учун гимнастика мушакларнинг кучланишини самарали равишда енгиллаштиришга ёрдам беради: кунига камида бир марта машқ бажариш кўзнинг соғлом ишлаши учун етарли.

Кўзойнакни рад этиш. Ёш ўтган сари кўриш ёмонлашади, аммо ҳар ким ҳам бу онни ўз вақтида англай олмайди. Узоқ ёки яқинни кўра олмаслик кўзойнак ёки линзалар билан тузатилмагандан кейин кўз мушакларига босим тушади.

Шох парданинг қуриши. Шох парда кўзнинг ташқи шаффоф мембранасидир. Бу ҳайратланарли тўқима: унда қон томирлари йўқ ва кўз ёшлар унга озиқ моддалар ва кислород етказиб беради. Шох пардада намлик етарли бўлмаса, демак, буни тўғрилаш керак. У етарлича кислород ва озуқани олмайди. Натижада, кўзларда ачишиш, оғриқ пайдо бўлади.