Қамчиқ довонида 2 та юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди (видео)

Қамчиқ довонида 19 июль куни «Isuzu» ва «Самс» юк машиналари иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Чуст туманида яшовчи 1994 йилда туғилган фуқаро 19 июль куни соат 02:00 ларда Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг 242-километри Поп тумани «Қўшминор» маҳалласи ҳудудида «Isuzu» русумли юк автомашинасини Тошкент—водий йўналишида бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган Тошкент вилояти Aнгрен шаҳрида яшовчи 1977 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги «Самс» русумли автомашинанинг орқа қисмига бориб урилган.

Натижада «Isuzu» машинасида йўловчи сифатида кетаётган фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда ҳолат бўйича Поп тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-модда 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалороқ Косонсой туманида «Cobalt» ҳайдовчиси 11 ёшли болани уриб юборгани хабар қилинган эди. Шунингдек, Учқўрғонда «Мatiz» велосипедчини уриб юборгани оқибатида велосипедчи ҳалок бўлган эди.