Наманган шаҳрида 25 нафар ходимни иш билан таъминлайдиган хусусий мактаб қурилади (фото)

Наманган шаҳридаги «Халқлар Дўстлиги» маҳалласида хусусий мактаб ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини учун маъмурий бинонинг қурилиш ишлари бошланган. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, Наманган шаҳрининг «Халқлар Дўстлиги» маҳалласи ҳудудида хусусий мактаб ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини учун маъмурий бинонинг қурилиш ишлари бошланган. Унда шаҳар ҳокими Олимжон Исаев иштирок этиб қурилиш ишларига ривож тилади.

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Ушбу қурилиш иншооти «Korea best academy» масъулияти чекланган жамиятининг буюртмаси билан «Ravo archproject» масъулияти чекланган жамияти томонидан лойиҳалаштириш ишлари олиб борилган.

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Мазкур маъмурий бинонинг умумий ер майдони 400 метр квадратни ташкил этиб, қурилаётган бино-иншоотлар майдонининг 369 метр квадратини эгаллайди. Қурилиш ҳажми 4160 метр куб бўлиб, унда 25 нафар иш ўрни яратилади.

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Фото: Наманган шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати

Aввалроқ Aндижон шаҳрида спорт турларига ихтисослашган «Универсал» мажмуаси қурилиши ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар