Дунё бўйлаб Telegram мессенжери ишламай қолди
Дунё бўйлаб 4 январь, душанба куни Тошкент вақти билан соат 17:00 атрофида Telegram мессенжерида носозлик юз берди.

Фото: «Tez News»
Маълум бўлишича, муаммолар Россия, Украина, Белоруссия, Ўзбекистон ва БAA фойдаланувчилари ўртасида пайдо бўлган. Хусусан, мессенжержан фойдаланувчиларнинг 82 фоизи дастурда тармоққа улана олмаган. Шунингдек, муаммоларга дуч келганларнинг 18 фоизи хабарларини юбора олмаган.

Фото: Telegram
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Telegram мессенжери 16 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 18:15 да ишламай қолганди.