Дунё бўйлаб Telegram мессенжери ишламай қолди

Telegram мессенжери 16 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 18:15 да ишламай қолди.

Фото: «Research Sniper»

Downdetector маълумотларига кўра, сўнгги 24 соат давомида 300 дан зиёд фойдаланувчи мессенжер ишламаётганидан шикоят қилган.

Маълум бўлишича, 67 фоиз фойдаланувчи сервердаги хатолик сабаб, 29 фоиз фойдаланувчи хабар алмашинувдаги ноқулайлик сабаб мурожаат қилган.

Tweetter’даги Telegram’нинг расмий саҳифасида изоҳ қолдирилди.

«Бизнинг баъзи фойдаланувчиларимизда, айниқса, Европа ва Яқин Шарқда тармоққа уланиш муаммолари кузатилмоқда. Муаммони бартараф этиш учун иш олиб бормоқдамиз. Юзага келган ноқулайлик учун узр сўраймиз», дейилади хабарда.

Аввалроқ дунё бўйлаб Google’нинг барча сервислари ишламай қолгани хабар қилинганди.

Хабар тўлдирилмоқда…

Янгиликлар