Ўзбекистонда дориларни белгиланган нархдан 6 баробар қимматроқ сотган дорихоналар аниқланди
Муомалалар «сирли мижоз» усулида ўтказилган текширувлар давомида аниқланди

Рақобатни ривожлантириш қўмитаси «сирли мижоз» усулида ўтказилган текширувлар давомида бир қатор дорихоналарда дори-дармонлар белгиланган энг юқори чекланган нархлардан бир неча баробар қимматга сотилаётганини аниқлади.
Жумладан, SHUNQORLAR МЧЖга қарашли дорихонада, «Полимик» дори воситаси сотиш учун рухсат этилган нархи 12 837,18 сўм бўлса-да, 5,5 баробар қимматга яъни, 70 000 сўмдан таклиф этилаётганлиги,
«Конвулекс» дори воситаси сотиш учун рухсат этилган нархи 66 481 сўм бўлса-да, 6 баробар қимматга яъни, 395 000 сўмдан таклиф этилаётганлиги аниқланган.
Шунингдек, MUNO FARM МЧЖга қарашли дорихонада, «Стимулотон» дори воситаси нархи сўралганида сотиш учун рухсат этилган нархи 50 666,17 сўм бўлса-да, 6 баробар қимматга яъни, 295 000 сўмдан таклиф этилаётгани аниқланган.
Бундан ташқари, CITY FARM МЧЖга қарашли дорихоналарда «Бактамед» дори воситаси сотиш учун рухсат этилган нархи 18 849,43 сўм бўлса-да, 3,3 баробар қимматга яъни, 63 000 сўмга сотилгани, «Но-шпа» дори воситаси сотиш учун рухсат этилган нархдан қимматга сотилгани маълум бўлди.
Шу билан бирга HOSIL FARM МЧЖга қарашли дорихонада, «Лантус» дори воситаси сотиш учун рухсат этилган 20 фоиз устама қўйилгандаги нархи 115 173,3 сўм бўлса-да, 80% устама қўйилиб, 190 000 сўмга, «Слидерон» дори воситаси сотиш учун рухсат этилган нархи 115 677,1 сўм бўлса-да, 3 баробар қимматга яъни, 349 000 сўмга сотилган.
Шунингдек, AMIR FARM TRADE МЧЖга карашли дорихонад «Бактамед» дори воситаси сотиш учун рухсат этилган нархи 18 849,43 сўм бўлса-да, 20% ўрнига 100 фоиз устама қўйилиб, 32 000 сўмга сотилган.
Хусусан, FERUZA NUR MED МЧЖга карашли дорихонада «Полимик» дори воситасини сотиш учун рухсат этилган нархи 12 837,18 сўм бўлса-да, нархдан 5 баробар қимматга яъни, 62 000 сўмга сотилган.
Хамда, LEADER PHARMGROUP ХК, PHARM S GOLDEN МЧЖ ва RUSLAN BUYUK FARM МЧЖга қарашли дорихоналарда Но-шпа дори воситаси ҳам белгиланган нархдан юқори нархда сотилгани аниқланди.
Юқорида аниқланган қонунбузилишлар юзасидан, белгиланган тартибда кўрсатма берилиб, лицензия талаблари бўйича қайта кўриб чиқиш учун тегишлилиги бўйича ваколатли органга сўров юборилди.





