Грузиядан Ўзбекистонга халқаро қидирувда бўлган фуқаро олиб келинди

Фуқаро жуда кўп миқдорда фирибгарлик содир этганликда айбланмоқда

Интерпол каналлари орқали қидирувда бўлган жиноятчи Грузиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди, деб хабар берди мамлакат ИИВ матбуот хизмати

Хусусан, ушбу шахс Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 168-моддасининг 4-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда халқаро қидирувда бўлган.

Тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш давомида қидирувда бўлган шахснинг Грузия ҳудудида эканлиги аниқланган.

Натижада, Ўзбекистон ва Грузия томонларининг мувофиқлаштирилган ҳаракатлари натижасида мазкур шахс Грузиянинг ваколатли органлари томонидан ушланган.

Интерпол миллий марказий бюролари ходимларининг бевосита иштирокида қидирувдаги шахс Грузиядан экстрадиция қилиниб, қонунчиликка мувофиқ кейинги процессуал ҳаракатларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасига олиб келинди, — дейилади хабарда.

Ўзбекистон