Ўзбекистон Осиё ўйинларида 70 та медал қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 5-ўринни эгаллади

Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон делегацияси тантанали кутиб олинди

Япониянинг Аичи-Нагоя шаҳрида ўтказилган ХХ ёзги Осиё ўйинларида муваффақиятли иштирок этган Ўзбекистон делегацияси Тошкентда тантанали кутиб олинди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида спортчиларни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат вакиллари, Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ва Паралимпия қўмитаси раҳбарияти, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, спорт жамоатчилиги вакиллари ҳамда мухлислар тантанали равишда кутиб олди.

Тантанали тадбирда Бош вазир Абдулла Арипов Ўзбекистон делегациясини ХХ Осиё ўйинларида эришилган тарихий натижа билан муборакбод этди.

ХХ ёзги Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза, жами 70 та медални қўлга киритди.

Мазкур натижа билан Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида 5-ўринни, Марказий Осиё давлатлари орасида эса 1-ўринни эгаллади.

Осиё қитъасининг 45 давлатидан 10 608 нафар спортчи иштирок этган мусобақада Ўзбекистон вакиллари қатор спорт турларида юқори натижаларни қайд этди.

Ўзбекистон