Бухорода портлаш содир бўлди

4 февраль куни соат 17:50 лар атрофида Бухоро шаҳри Ислом Каримов кўчасида жойлашган 8 қаватли бинода портлаш содир бўлди. Бу хақда ФВВ хабар берди.

Фото: ФВВ

Маълумотларга кўра, кўп қаватли уйнинг учинчи қаватида газ-ҳаво аралашмаси тарқалиши содир бўлган.  Натижада уч киши турли хил тан жароҳатлари олган. Ҳалок бўлганлар ҳақидаги маълумотлар мавжуд эмас.

Айни пайтда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг вилоят бошқармаси қутқарувчилари фавқулодда вазият содир бўлган жойда ишламоқда.

Янгиликлар