Тошкентда 15 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Бугун, 4 апрель куни Тошкент шаҳар Яшнобод туманида 10 га яқин автомашиналар иштирокида ЙТҲ содир бўлгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати изоҳ берди.0

Аниқланишича, бугун, 4 апрель куни соат 11:00 атрофида Яшнобод тумани Маҳтумқули кўчасида Камаз тиркамали юкавтомашинаси ҳамда 14 та енгил автомашиналар иштирокида, 3 та Cobalt, 2 та BYD, 1 та Tracker 2, 1 та Spark, 1 та Damas, 1 та Nexia 2, 1 та Nexia 3, 1та Cherry ва 3 та Lacetti автомашиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. ЙТҲ натижасида 2 нафар фуқарога тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган.

Янгиликлар