Коронавирусга чалинган Бухоро халқаро аэропорти директори Тохир Бахронов вафот этди

Бухоро халқаро аэропорти директори, сенатор Тохир Бахронов вафот этди.

Foto: Telegram

Маълум қилинишича, Бухоро халқаро аэропорти директори Тохир Бахронов COVID-19 асоратлари оқибатида вафот этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳали ушбу маълумотни тасдиқлагани йўқ.

Маълумот учун, Тохир Бахронов 1959 йилда туғилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Тойлоқ тумани прокурори Фарход Абдухоликов, чинозлик «Аҳмадбой» устидан ҳукм чиқарган судья Хайриддин Шермуҳамедов, коронавирус оқибатида, «Ўзбектуризм» раисининг биринчи ўринбосари пневмониядан вафот этган эди.

Янгиликлар