Янги ўқув йилида мактаблардаги бир қатор фанлар вақтинча ўтилмаслиги мумкин

Халқ таълими вазирлиги ўқувчиларнинг соғлигини ҳимоялаш, ижтимоий масофани сақлаган ҳолда ортиқча мулоқот қилишларини олдини олиш мақсадида 2020/2021 ўқув йили бошида бир қатор фанларни вақтинчалик ўтилмай туришини тавсия қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Вазирликнинг ёзишича, қуйидаги фанларни ўтиш вақтинча тавсия қилинмаган:

  • жисмоний тарбия;
  • чақириққа қадар бошланғич ҳарбий тайёргарлик;
  • мусиқа маданияти;
  • тасвирий санъат ва чизмачилик;
  • технология;
  • тарбия фанлари.

Ушбу фанлар масофавий таълим шаклидаги телевизион дарслар орқали ўзлаштириб борилади.

Хабарда мазкур фанлардан дарс бераётган ўқитувчиларнинг ойлик иш ҳақи тўлиқ сақлаб қолиниши ва улар мактабдаги ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларга жалб этилиши таъкидланган.

Аввалроқ Ўзбекистонда пандемия шароитида мактабларда дарс жараёнини ташкил этишниинг вақтинчалик тартиби белгилангани, Ўзбекистон мактабларида дезинфекция воситаларини харид қилишда ўқитувчилардан пул йиғилмаслиги ҳамда Ўзбекистондаги мактабларда янги ўқув йилини 14 сентябрдан бошлаш таклиф этилгани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар