Ўзбекистонда дам олиш кунлари баъзи жойларда ҳаво ҳарорати кескин пасаяди

«Ўзгидромет» Ўзбекистонда дам олиш кунларида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини тақдим этди.

Фото: «Tez News»

Хабарга кўра, дам олиш кунлари республикада антициклон периферияси кучаяди, булутлар камаяди. Кечалари ҳаво ҳарорати 4–7 даража совуққача, шимолнинг энг чеккасида баъзи жойларда 17–20 даража совуққача бўлади. Кундуз кунлари ҳаво 4–7 даража илиққача кўтарилади, лекин ўртача кеча кундузлик ҳарорат одатдагидан бироз паст бўлади.

Aввалроқ Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 14 ноябрь куни ҳам ҳаво кескин совиши айтилган эди. Шунингдек, Ўзбекистон ҳудудига 18–20 ноябрда Ғарбий Қозоғистон орқали Урал (Екатеринбург) ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши маълум қилинган.

Янгиликлар