Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 15 даражага совиб кетиши кутилади

Ўзбекистон ҳудудига 18–20 ноябрда Ғарбий Қозоғистон орқали Урал (Екатеринбург) ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар берди.

Фото: «Tez News»

Маълум қилишича, 18—19 ноябрда республика бўйича ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 18 ноябрда Бухоро, Навоий вилоятларининг баъзи жойларида бир оз қор ёғиши мумкин. 19 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди. Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кузатилмайди.

Хабарга кўра, 18—19 ноябрда республиканинг тоғ ҳудудларида қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Республиканинг баъзи ҳудудларида шамол 15—20 метр секундгача кучайиши кутилмоқда.

Шунингдек, 18—20 ноябрда барча жойларда ҳарорат кечалари 8—13 даража совуққача, шимолда 10—15 даража совуққача, кундуз кунлари 0—5 даража совуққача пасайиши кутилмоқда.

Маълумот ўрнида, ўртача кеча-кундузлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 10—15 даражага кам бўлиши кутилмоқда.

Янгиликлар