Самарқандда икки маст фуқаро жанжаллашган: улардан бири вафот этган

Самарқанд вилоятида 2 март куни 2 фуқаро мастлик оқибатида жанжаллашган. Бу ҳақда Тергов департаменти хабар қилди.

Хабарга кўра, 1 мартдан 2 март кунига ўтар кечаси соат 00:30 ларда Самарқанд тумани Шўрбойча маҳалласи ҳудудида жойлашган Choyxona.uz номли ошхонада 48 ёшли Ю.О. таниши бўлган 34 ёшли С.Б. билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қилган ва маст ҳолатда ўзаро жанжаллашиб, С.Б.нинг бошига ароқ шиша идиши билан уриши оқибатида С.Б. ўзини бошқара олмасдан бино ер тўласига йиқилиб ҳодиса жойида вафот этган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ю.О.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «Д» банди (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Мавзуга доир:

Янгиликлар