Эр хотинини ухлаб ётган пайтида пичоқлаб кўйди

30 январдан 31 январга ўтар кечаси Қашқадарё вилояти Китоб тумани Севаз қишлоғида қотиллик юз берган, дея хабар бермоқда  Xabar.uz.

Маълумотларга кўра, 1994 йилда туғилган Б.Қ. хотини — 1996 йилда туғилган Х.М. ни ярим кечаси ухлаб ётган пайтида пичоқлаган.

«Маҳалла фаолларининг қайд этишича, аввал ушбу оилада жиддий низолар кузатилмаган. Ўртада бир нафар фарзанд бўлган», — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Б.Қ. руҳий касаллик туфайли мунтазам даволаниб турган.

Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан ЖКнинг 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ, Қашқадарёда маст эркак хотини ва қайнисинглисини пичоқлаши оқибатида аёллардан бири вафот этганлиги ҳақида ҳабар берилган эди.

Янгиликлар