Наманганда 66 ёшли қоровул ўлдирилиб кетилди — видео

Наманган вилояти Поп туманида 7 январь куни 66 ёшли қоровул 41 ёшли фуқаро томонидан ўлдирилди. Бу ҳақда «Zamon» информацион дастурида маълум қилинди.

Кадр: Telegram

Хабарга кўра, 7 январь куни соат 8:00 ларда Поп тумани «Анҳор» маҳалласи ҳудудида жойлашган бино ҳовлисида шу бинода қоровул бўлиб ишлаб келган 66 ёшли эркакнинг қотиллик аломатлари билан жасади топилди.

Вилоят Ички ишлар бошқармаси ва прокуратура ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ишлари натижасида ушбу жиноятни Поп туманида яшовчи муқаддам Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «а» банди билан судланган 41 ёшли фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ниманган вилояти прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Аввалроқ Чилонзордаги автотураргоҳда 43 ёшли сирдарёлик эркакнинг жасади топилгани ҳақида хабар берилган эди. Бундан ташқари, Андижонда 18 ёшли неварасини қутйқармоқчи бўлагн 65 ёшли бобо чўкиб ўлгани ва 9 кундан сўнг уларнинг жасади топилгани хабар қилинган эди.

Шунингдек, Навоийдаги дарахтзорда 45 ёшли эркакнинг мурдаси топилгани ҳамда Юнусободдаги метро бекати олдида аёл мурдаси қотиллик аломатлари билан топилгани ҳақда хабар берилган эди.

Янгиликлар